Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Органик ва органик-минерал ўғитлар хавфсизлиги бўйича қўшимча талаблар белгиланганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг “Органик маҳсулотлар ва хом ашёлар ҳамда органик-минерал ўғитларнинг хавфсизлигига доир айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 2020 йил 18 ноябрдаги 729-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг “Органик маҳсулотлар ва хом ашёлар ҳамда органик-минерал ўғитларнинг хавфсизлигига доир айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 2020 йил 18 ноябрдаги 729-сон қарорига:
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузурига ўтказилганлиги муносабати билан унинг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш;
Органик ва органик-минерал ўғитлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни янги таҳрирда баён этиш;
Органик ва органик-минерал ўғитлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни жорий этиш схемасини тасдиқлашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Қарор 2025 йил 1 майдан эътиборан кучга киради.
ЎзА