Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Бирлашган Араб Амирликларида давлат расмийлари ҳамда йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказяпти.
Музокараларда энергетика, инфратузилма, сунъий интеллект соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма инвестиция лойиҳалари тўпламини бойитиш имконияти ва икки томонлама муносабатни мустаҳкамлашга оид бошқа масалалар кўриб чиқиляпти.
Масалан, транспорт-логистика, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, инфратузилма йўналишларидаги қатор компаниялар раҳбарлари билан мулоқот чоғида алоқаларни кенгайтиришга келишиб олинди. Давлат-хусусий шериклик тамойили асосида қатор янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имконияти муҳокама қилинди.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА