Қиш мавсумида бозорлардаги нархнаво барқарорлигини таъминлаш бу қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш билан узвий боғлиқ.
Айниқса, аҳоли доимий истеъмол қиладиган маҳсулотларни сақлаш ва ички бозорларга ўз вақтида етказиб бериш бўйича ушбу йўналишдаги тадбиркорларга бир қанча имкониятлар яратилган.
Беруний туманидаги омборлар ва музлатгичларда сақланаётган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан Беруний тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Матирзаев ҳамда Прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти масъуллари иштирокида ўрганишлар олиб борилиб, бу борада керакли тавсиялар берилди.
Ҳулкар ЭРКИНБОЕВА.
Бердақ номидаги Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факултети телерадио журналистика соҳаси 3-курс талабаси.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги