Мамлакатимизда тадбиркорлар учун яратилаётган кенг имкониятлар натижасида фармацевтика, кимё, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, туризм, шунингдек, автомобилсозлик, нефть-газ, тўқимачилик ва бошқа кўплаб соҳаларда самарали натижаларга эришилмоқда.
Жумладан, юртимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга чет давлатларда ҳам қизиқиш ортмоқда.
20 ноябрь куни Туркманобод шаҳрида иккинчи Туркманистон –Ўзбекистон минтақалараро форуми доирасида «Made in Uzbekistan» кўргазмасининг расмий очилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон миллий стендида турли соҳаларда фаолият юритаётган тадбиркорлар томонидан халқаро стандартлар ва жаҳон бозорлари талабига жавоб берадиган инновацион ечимлар ва юқори сифатли маҳсулотлар намойиш этилди, дейилади Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги маълумотида.
Тадбирда фармацевтика йўналишида мамлакатимиздан 10 га яқин корхона ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.
Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, кўргазма экспозицияси кимё, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, туризм, автомобилсозлик, нефть-газ, тўқимачилик, ипакчилик, чарм-пойабзал ва озиқ-овқат саноати каби йўналишларни қамраб олган.
М.ҲОЖИАКБАРОВА, ЎзА