Хабарингиз бор, Бокуда 9-11 сентябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилоти томонидан тузилган Турк дунёсининг ягона алифбоси бўйича комиссиянинг 3-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда соҳада билим ва тажриба алмашиш, комиссиянинг икки йиллик тажрибаси асосида туркий тиллар учун умумий алифбо лойиҳаси устида ишлашни якунлаш муҳокама қилинди.

Йиғилишда олимлар томонидан 1991 йилда таклиф этилган лотин алифбосига асосланган умумий туркий алифбо лойиҳаси кўриб чиқилди. Муҳокамалар натижасида 34 ҳарфдан иборат умумий туркий алифбо бўйича келишувга эришилди. Aлифбодаги ҳар бир ҳарф туркий тилларда мавжуд бўлган турли фонемаларни акс эттиришига алоҳида эътибор қаратилди.

«Шахсий мулоҳаза» лойиҳасининг бу галги сонида биз Тошкент давлат Шарқшунослик университети Туркшунослик институти директори, филология фанлари номзоди, профессор Жумали Шабанов билан бугунги лотин алифбосидаги камчиликлар, ўзбек тилида иш юритишда ҳалақит берадиган омиллар ҳақида батафсил суҳбатлашдик.

М.Турдалиева, А.Аҳмедов,ЎзА