Елим маҳсулот, идиш чиқиндисини йиғиш ва қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш глобал исишга қарши курашда ёрдам беради, дейди Россия кимёгарлар иттифоқи матбуот хизмати.
– Елим утилизациясининг самарали усули – қайта ишлаш бугунги кунда мамлакатлар олдида турган, экология билан боғлиқ муаммоларни бартараф қилишга ёрдам беради, – дейди Россия кимёгарлар иттифоқи вице-президенти Татьяна Петрова. – Пластмассани қайта ишлаш бирламчи қайта тикланмайдиган хом ашё – нефть ва газ истеъмолини сезиларли даражада камайтириш, атмосферага карбонат ангидрид чиқишини камайтириш ва шу орқали глобал исишга қарши туришга кўмаклашади.
Яқинда “Environmental Science & Technology” журналида британиялик ва швециялик бир гуруҳ олимлар тадқиқоти натижаси эълон қилинди. Ҳисоботда муқобил унсурлар фойдасига елимдан шунчаки воз кечиш муаммони узил-кесил ҳал қила олмаслиги таъкидланган. Уларнинг фикрича, ҳавога тарқалаётган зарарли чиқиндини камайтиришнинг самарали йўли, идишнинг хизмат муддатини ошириш, пластик маҳсулотдан қайта фойдаланиш ҳисобланади.