Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23-январдаги  “Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш ҳамда олиб киришни янада тартибга солиш чоратадбирлари тўғрисидаги қарорининг  айни кундаги ижроси ҳусусида Элликқалъа туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокор ўринбосари Зиёвуддин Азимов билан сухбатда бўлдик

Элликқалъа туман аҳолиси ва тиббиёт муассасаларининг арзон ва сифатли дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминланганлик даражасини янада ошириш, уларнинг нархини белгилаш бўйича очиқ-ошкора  механизмни жорий этиш, мамлакатимизда арзон ва сифатли препаратлар бўлишига қарамасдан ташхис қўйиш ва даволаш стандартларида кўзда тутилмаган, асосан қиммат импорт дори-дармон воситаларини тавсия этиш каби номақбул амалиётнинг олдини олиш бўйича туман аҳолисига 2017-йилнинг 1-январидан четдан олиб келинадиган, шунингдек мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш, уларни этказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъий назар, улгуржи савдо учун  сотиб олинган қийматидан 15% дан, чакана савдо учун улгуржи нархдан 20% дан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган холда хусусий аптекаларда ва соғлиқни сақлаш тизими дорихоналарида амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг дори-дармон масалалари бўйича 2016-йил 31-октабрдаги  ПК-2647 сонли қарори, 2017-йил 17-июлдаги ПК-3137 қарори, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7-ноябрдаги “Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш  ҳамда олиб киришни  янада тартибга солиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5229 сонли фармонига мувофиқ маҳаллий фарматсевтика маҳсулотларининг ишлаб чиқариш хажмларини кўпайтириш ва рақобатбардошлигини ошириш учун қулай шароитлар яратиш, дори воситалари ва буюмларини олиб киришни янада тартибга солиш бўйича давлатимиз томонидан анча ижобий ишлар олиб борилмоқда. Элликқалъа туман тиббиёт тизимида ушбу қарор ва фармонларни амалиётда бажариш бўйича дори воситаларидан фойдаланиш ва ички дорихонада дори ишлаш жадаллаштирилди.

Ҳозирги вақтда туман тиббиёт бирлашмамиз ички дорихонасида лицензия асосида стерил дориларни тайёрлаш йўлга қўйилган. Асбоб-ускуналар давлат техник назоратидан ўтган. Аҳолига қулай ва арзон бўлиши учун стационарда ётиб даволанаётган беморлар учун 10 турдаги дори воситалари тиббиёт бирлашма ички дорихонасида санитария гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда тайёрланмоқда. Ички дорихона билан тумандаги мавжуд дорихоналарда сотилаётган баҳоларни солиштирадиган бўлсак, ички дорихонада 1 флакон глюкозанинг баҳоси 746.0 сўм, дорихоналарда эса 1854 сўм, Натрия хлорид эритмаси ички дорихонада 626.12 тийин, дорихоналарда эса 1387.0 сўмни ташкил қилади.  АКК 1 флакон 1935 сўм, дорихонада эса 3300 сўм. Аналгин эритмаси 1 флакон 585.11 сўм, дорихоналарда эса 2200 сўмни ташкил қилади. Натрия гидрокарбанат, димедрол ва бошқа дориларнинг ҳам баҳоси шундай фарқ қилади. Туман тиббиёт бирлашмаси ички дорихонасида тайёрланаётган стерил дориларнинг қулайлик томони, бу стерил инъекцияларини тайёрлашда 1 кунлик сарф харажати 350250 сўмни ташкил қилса, хусусий дорихоналар билан солиштирганда анча қиммат, яъни уларда 1062125 сўмни ташкил қилмоқда. Тиббиёт бирлашмамиздаги ҳар бир бўлимда ётиб даволанаётган беморларга қулай бўлиши учун давлатимиз томонидан қонуний равишда белгиланган имтиёзли гуруҳдаги беморларга бепул дорилар этказиб берилмоқда. Шунингдек кўп тармоқли поликлиника, ҚВП ларда доривор ўсимликлардан хом ашё тайёрланиб аҳолига бериб борилмоқда.

Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг буйруғига асосан туман тиббиёт бирлашмаси маъмурияти ўзига тегишли белгиланган меъёрий ҳужжатларга асосан амбулаторияда ҳамда стационарда даволанаётган имтиёзли гуруҳдаги беморларни белгиланган дори-дармонлар билан тўла таъминлаш иложий тадбирлар кўрмоқда ва аҳоли ўртасида кенг турда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

 

Сухбатдош: Азиза Нурметова.

 ҚДУ Журналистика таълим йўналиши талабаси.