86 кундан сўнг бошланадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида дунёнинг турли давлатларидан 45 мингга яқин кўнгилли хизмат кўрсатади.
Шу ҳақда сўз юритган “Париж-2024” кўнгиллилар дастури директори Александр Моронон-Конде анжуманда иштирок этиш истагида бўлган волонтёрлар тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилганини тасдиқлади.
Афсуски, ташкилий қўмита томонидан Россия ва Беларусь фуқароларига берилган рухсатномалар қайтариб олинмоқда, дея хабар тарқатди ТАСС ахборот агентлиги.
Т.Рўзиев, ЎзА