МУНДИАЛ КУНДАЛИГИ. Японияда ҳали имконият бор, кореяликлар ҳам умидини узмасин

Дам олиш кунлари жаҳон чемпионатининг бир неча қизиқарли, муросасиз ва албатта, муҳим учрашувлари бўлиб ўтди.
Икки кун ичида қитъадошларимизнинг икки вакили рақиблари билан ўзаро куч синашишди. Жанубий Корея термаси ҳар иккала ўйинда ҳам мағлубиятга учраб, гуруҳ аутсайдерига айланди. Корейслар энди сўнгги турда германияликлар билан куч синашади. Амалий жиҳатдан қитъадошларимизнинг Россиядаги саёҳати тугаб бўлди, аммо назарий жиҳатдан ҳали ҳам имкониятлари бор. Бунинг учун кореяликлар амалдаги чемпионни мағлуб этишлари, уларни мундиалдан буткул маҳрум қилишлари, нарги жуфтликда ҳам кўзланган натижалар қайд этилмоғи лозим. Лекин ким ҳам бунга ишонарди.
Японияда эса ҳали имконият бор. Барчаси учинчи турда ҳал бўлади.
Икки кун ичидаги ўйинларда деярли кутилмаган натижалар кузатилмади.
“G” гуруҳи. 2-тур.
 
Бельгия бешинчи йўлланма соҳиби
Мусобақа мезбонлари сингари сермаҳсул ўйин кўрсатаётган Бельгия терма жамоаси плей-офф йўлланмасини муддатидан олдин расмийлаштирди. “Қизил иблислар” бу гал Африка шерлари дарвозасига бешта тўп киритишиб, ўз дарвозаларидан иккита тўп ўтказиб юборишди. Бельгия терма жамоаси Ромеу Лукаку эса афсонавий Диего Армандо Марадонанинг 1986 йилги мундиалдаги кетма-кет иккита учрашувда дублга эришиш бўйича энг яхши натижасини такрорлади. Ўз навбатида, чемпионат тўпурарлиги борасида асосий даъвогар эканлигини исботлади.
БЕЛЬГИЯ – ТУНИС – 5:2.”Очиқ арена” стадиони.
photo5296786560190097813.jpg
Бош ҳакам: Жайр Марруфо (АҚШ)
Бельгия: Тибо Куртуа, Тоби Альдервейрлд, Ян Вертонген, Томас Менье, Дедрик Бойата, Аксель Витсель, Кевин Де Брюйне, Янник Феррейра Карраско, Ромелу Лукаку (Маруан Феллайни, 59), Эден Азар (Миши Батшуайи, 68), Дрес Мертенс (Юри Тилеманс, 86).
Тунис: Фарук Бен Мустафа, Сиам Бен Юссуф (Бен Алуайн, 41), Яссин Мериа, Дилан Бронн (Нагуэз, 24), Али Маълул, Анис Бадр, Фержани Сасси (Наим Слити, 60), Илёс Шхири, Саиф Хаоуи, Фахриддин Бен Юссуф, Вахби Хазри.
Голлар: Азар (6-пен, 51), Лукаку (16, 45+4), Батшуайи (90+1) – Бронн (18), Хазри (90+3).
Огоҳлантириш: Сасси (14).
“Ғ” гуруҳи. 2-тур.
 
АМАЛДАГИ ЧЕМПИОННИНГ ИРОДАЛИ ҒАЛАБАСИ
“Ғ” гуруҳида кутилмаганда Мексика терма жамоаси ягона пешқадам бўлиб олди. Амалдаги жаҳон чемпионидан кейин Осиё қитъаси вакиллари – жанубий кореяликлар ҳам океан ортининг тезкор футболчилари қаршисида тиз чўкишди. Германия термаси эса иродали ғалаба эвазига шармандаликдан қутилиб қолди. “Олтин маъбуда” соҳибларини ҳакам томонидан қўшиб берилган компенсация вақти жарга қулашдан қутқарди. Тони Кросс немислар қалбида умид учқунларини сўндирмади.
ЖАНУБИЙ КОРЕЯ – МЕКСИКА – 1:2. Ростов. “Ростов Арена“ стадиони.
photo5296786560190097814.jpg
Бош ҳакам: Милорад Мажич (Сербия).
Жанубий Корея: Чо Хён У, Ли Ён, Сон Хен Мин, Чу Сен Жон (Ли Син Ву, 64), Хван Хи Чан, Ким Мин У (Хонг Чул, 84), Ки Сон Ён, Ли Жэ Сон, Мун Сон Мин (Ву Юн Жунг, 77), Ким Ён Гвон,Чан Хён Су.
Мексика: Гильермо Очоа, Карлос Сальсидо, Мигель Лайюн, Карлос Вела (Жованни Дос Сантос, 77), Хавьер Эрнандес, Эктор Морен, Эктор Эррера, Андрес Гуардадо (Рафаэль Маркес, 68), Эдсон Альварес, Ирвинг Лозано (Хесус Корона, 71),Хесус Галлардо.
Голлар: Сон Хен Мин (90+) – Карлос Вела ( 26, пен), Хавьер Эрнандес(66).
Огоҳлантиришлар: Ким Ён Гвон (58), Ли Ён (63)Ву Юн Жунг (80).
ГЕРМАНИЯ – ШВЕЦИЯ – 2:1 Сочи. “Фишт” стадиони.
photo5296383718027536802.jpg
Бош ҳакам: Симон Марчиняк (Польша).
Германия: Мануэль Нойер, Йозуа Киммих, Жером Боатенг, Антонио Рюдигер, Йонас Хектор (Юлиан Брандт, 87), Тони Кроос, Себастьян Руди (Илкай Гюндоган, 31), Юлиан Дракслер (Марио Гомес, 46), Марко Ройс, Томас Мюллер, Тимо Вернер.
Швеция: Робин Ульсен, Микаэль Лустиг, Виктор Линделёф, Андреас Гранквист, Людвиг Аугустинссон, Альбин Экдаль, Себастиан Ларссон, Виктор Классон ), Жимми Дурмаз, 74), Эмиль Форсберг, Ола Тойвонен (Йон Гвидетти, 78), Маркус Берг (Киесе Телин, 90).
Голлар: Марко Ройс (48), Тони Кроос ( 90+5) – Ола Тойвонен ( 32).
Огоҳлантиришлар: Альбин Экдаль (52), Жером Боатенг( 71).
Четлатиш: Жером Боатенг (82).
Ойбек Юнусов

 

ЎзА