Мундиал кундалиги: ҳамюртимиз Уругвай – Россия ўйинига комиссарлик қилади

Ўзбекистонлик ФИФА ва ОФК комиссари Олим Арифов Россия майдонларида ўтаётган Жаҳон чемпионатида учинчи маротаба комиссарлик қиладиган бўлди.
ФИФА томонидан Олим Арифовга «А» гуруҳи ўйинларининг сўнгги туридан ўрин олган Уругвай – Россия ўйини ҳам ишониб топширилди.
Қайд этиш керакки, шу пайтга қадар нафақат Ўзбекистондан, балки Марказий Осиёдан бирорта мутахассис мундиалларда комиссар сифатида ишламаган. Олим Арифов бу борада биринчи бўлди.
Уругвай – Россия учрашуви 25 июнь куни Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

 

ЎзА