Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталари маълум бўлди

2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича умумий квоталар маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июнда “2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2018/2019 ўқув йили учун квоталар бакалаврлар учун 69 200 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича – 17 654 нафар ва тўлов-контракт асосида – 51 546 нафар;
магистрлар учун 5 903 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича – 1 552 нафар ва тўлов-контракт асосида – 4 351нафар;
махсус сиртқи бўлимларда бакалаврлар учун 11 765 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича – 15 нафар ва тўлов-контракт асосида – 11 750 нафар этиб белгиланди.

 

ЎзА