Хитой спорт вазири ўринбосари “Олимпия шаҳарчаси” билан танишди

452

Пойтахтимизда бўлиб ўтган Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг Осиё ва Океания мамлакатлари вазирлари иштирокидаги 19-ҳукуматлараро йиғилишида иштирок этган Хитой Халқ Республикаси спорт вазири ўринбосари Лиу Гуоёнг бошчилигидаги делегация пойтахтимизда бунёд этилаётган “Олимпия шаҳарчаси” билан танишди.

Хитой делегациясига ҳамроҳлик қилган Ўзбекистон Республикаси спорт вазири ўринбосари Шахрулло Маҳмудов давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан қад ростлаётган “Олимпия шаҳарчаси”нинг инфратузилмаси билан меҳмонларни таништирди.

Хитой Халқ Республикаси спорт вазири ўринбосари Лиу Гуоёнг “Олимпия шаҳарчаси”да қурилаётган мажмуалар, зарур инфраструктура, коммуникация тизимлари, ҳар бир спорт объекти халқаро талабларга жавоб беришини таъкидлаб, ўсмирлар ўртасида ўтказиладиган “Тошкент-2025” Осиё ўйинлари ҳамда бошқа йирик мусобақаларга тайёргарлик кўришда Хитой-Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш борасида ўз таклифларини билдириб ўтди.

Т.Рўзиев, ЎзА