Бугун соат 08:00 ларда Тошкент тумани ҳудудидан ўтган 4Р4 “Тошкент ш-Келес-Қозоқкентсой қ” автомобиль йўлининг 1-километрида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Унда ҳайдовчи 1993 йилда туғилган Р.Р. “Toyota Prado” русумли транспорт воситасини Келес-Тошкент шаҳри йўналиши бўйлаб бошқариб келаётган вақтида бошқарувни йўқотган. У ўз йўналишидан қарама-қарши йўлга чиққан вақтида рўпарасидан келаётган “Cobalt”, “Damas” ва “Spark” русумли транспорт воситалари билан қаттиқ тўқнашув содир этган.

Натижада “Toyota Prado” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Қолган ҳайдовчилар туман марказий шифохонасига олиб борилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.

Мазкур ҳолат бўйича тергов-суриштирув ишлари давом этяпти.

А.Мусаев, ЎзА