Ўзбекистон делегацияси VIII Петербург халқаро юридик форумида иштирок этмоқда

Жорий йилнинг 15–19 май кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтаётган VIII Петербург халқаро юридик форумида Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда, дея ҳабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти сайтида.

2011 йилдан буён ҳар йили Россия Федерацияси Президенти ва Адлия вазирлиги кўмагида ўтказиб келинаётган тадбирдан кўзланган мақсад халқаро юридик ҳамжамиятни бирлаштириш, бутунжаҳон ҳуқуқ масалалари ечимига ягона ёндашувларни ишлаб чиқиш ҳамда юридик дунёнинг янги трендларини шакллантиришдан иборат.

32716510_580530328986796_7640947085319077888_n.jpg

Форум ялпи мажлисини Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Дмитрий Медведев очиб берди.

Бу галги халқаро анжуман ишида 4000 дан зиёд иқтисодиёт, ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар соҳасидаги дунёнинг етакчи экспертлари, юридик соҳа вакиллари иштирок этган. Унда арбитраж, ҳакамлик судлари фаолияти, ҳуқуқни қўллаш амалиёти мониторинги каби муҳим мавзулар муҳокама марказида бўлди. Шунингдек, ҳуқуқий соҳадаги халқаро ҳамкорлик ҳамда ўзаро манфаатли масалалар бўйича муносабатларни ривожлантириш ва кенгайтиришга истиқболлари юзасидан келишувларга эришилган.
Халқаро юридик форум доирасида Ўзбекистон делегацияси тегишли тадбирларда иштирок этмоқда.

 

ЎзА