Инновацион ривожланиш вазирлигининг жавобгарлиги кучайтирилди

Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг умумий илмий-технологик макон яратиш тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Протоколга (Ялта, 2009 йил 20 ноябрь) қўшилди.
Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг умумий илмий-технологик макон яратиш тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Протоколга (Ялта, 2009 йил 20 ноябрь) қўшилди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.
Шу муносабат билан Инновацион ривожланиш вазирлиги мазкур халқаро шартнома амалга оширилиши учун жавобгар бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг умумий илмий-технологик макон яратиш тўғрисидаги Битим 1995 йил 3 ноябрдаги Москва шаҳрида тузилган.

 

ЎзА