Кеча оқшом соатларда АҚШ Мэн штатининг Льюистон шаҳрида содир этилган қуролли отишма натижасида камида 22 киши отиб ўлдирилган.
Мэн штати марказий тиббиёт марказининг маҳаллий касалхонасига 60дан зиёд яраланганлар келтирилди, деб хабар берди Fox News телеканали.
Маҳаллий ҳокимият аҳолига мурожаат қилиб, “тўхтаган жойда яшириниб ўтириш” ва “эшикларни танбалаб, уйда қолиш”га чақирди.
Мэн штати губернатори Жанет Миллс “аҳолини давлат ва маҳаллий ҳуқуқ идоралари кўрсатмаларига тўлиқ амал қилишни” сўраган.
Отишма шаҳарнинг уч жойида – Schemengees Bar and Grille ресторани, Walmart магазини ва Sparetime Recreation кўнгилочар марказда содир этилгани айтилади.
Мэн штати полициясининг хабарига кўра, воқеа 36 минг кишилик Льюистон шаҳрида бўлиб ўтган. Жиноятчи одамларга қарата тўхтамасдан ўқ очган.
Мэн штати полицияси жиноят содир этишда шубҳа қилинаётган шахснинг иккита фотосуратини эълон қилган.
ЎзА