Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул идоралар раҳбарларининг II йиғилиши ўтказилмоқда.

Унда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар — Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистоннинг инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул идоралар раҳбарлари, 30 нафарга яқин вакиллари, мамлакатимиздаги вазирлик, идоралар, ҳокимликларнинг Кадрлар билан ишлаш бўлинмалар раҳбарлари, хорижий ва маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

Йиғилиш очилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О. Ҳасанов ва Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби ўринбосари Сади Жафаров сўзга чиқди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат),
ЎзА мухбирлари