Регистон майдонида футзал бўйича навбатдаги ФИФА жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросим аввалида ФИФА Президенти Жанни Инфантинонинг мусобақа иштирокчиларига видеомурожаати намойиш этилди.

Тадбирда ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов сўзга чиқиб, мамлакатимизда спортга, жумладан болалар ва ўсмирлар футболига қаратилаётган эътибор, илк бор ушбу нуфузли турнирнинг Ўзбекистонга ишониб топширилиши футзал спорт турининг ривожланишига  хизмат қилишини ҳамда мазкур мундиал энг яхши мусобақа сифатида тарихда қолишини таъкидлади.

Шундан сўнг ФИФА президентининг футзал бўйича ёрдамчиси, ушбу мусобақа назоратчиси Ҳаиме Ярза бошчилигида жаҳон футбол юлдузлари иштирокида мусобақага қуръа ташланди.

Қуръа натижасига кўра, А гуруҳидан жой олган Ўзбекистон футзал терма жамоаси Парагвай, Коста-Рика ва Нидерландияга жамоаларига қарши майдонга тушади.

Футзал бўйича ЖЧ-2024 қуръаси. Барча гуруҳлар билан танишинг!

📌 А гуруҳи:

🇺🇿 Ўзбекистон

🇵🇾 Парагвай

🇨🇷 Коста-Рика

🇳🇱 Нидерландия

 

📌 B гуруҳи:

🇧🇷 Бразилия

🇹🇭 Таиланд

🇭🇷 Хорватия

🇨🇺 Куба

 

📌 C гуруҳи:

🇦🇷 Аргентина

🇺🇦 Украина

🇦🇫 Афғонистон

🇦🇴 Ангола

 

📌 D гуруҳи:

🇪🇦 Испания

🇰🇿 Қозоғистон

🇳🇿 Янги Зеландия

🇱🇾 Ливия

 

📌 E гуруҳи:

🇵🇹 Португалия

🇲🇦 Марокаш

🇹🇯 Тожикистон

🇵🇦 Панама

 

📌 F гуруҳи:

🇮🇷 Эрон

🇫🇷 Франция

🇻🇪 Венесуэла

🇬🇹 Гватемала

Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари