Пойтахтимиздаги «Наврўз» боғида ўтказилган «Uzbekistan Ethno Games» республика фестивали кутилганидан ҳам кўп иштирокчиларни, томошабинларни жамлаган тадбир бўлди.

Спорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилган фестивалда миллий ва этноспорт турлари бўйича кўргазмали чиқишлар ва мусобақалар ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда «Талаба ва битирувчи —2024» маданий кўнгилочар тадбирлари белгиланган иштирокчиларнигина эмас, балки томошабинларни ҳам қамраб олди. Улар ҳам фестиваль қатнашчисига айланишди. Мусобақаларда иштирок этишди. Совринли бўлишди.

Фестиваль давомида мамлакатимизда этноспортни ривожлантириш, тарғиб қилиш, унинг оммавийлигини таъминлашга ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ спорт фахрийлари, мураббийлар, спортчилар тақдирланди.

 

Т. Рўзиев, ЎзА