ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳридаги 3-умумтаълим мактабида ташкил этилган «Сўнгги қўнғироқ» тадбирида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, устозлар, мактаб ўқувчилари, ота-оналар иштирок этди.
Тадбирда сўз олган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари Рустам Сапарбоев Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мактаб битирувчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Битирувчиларга келгуси ўқиш ва фаолиятида муваффақият тилади.
Жорий ўқув йилида 59 нафар ўқувчи мазкур таълим масканини тамомламоқда. Уларнинг 16 нафари хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро сертификатга эга.
Тадбир давомида аъло ўқиши ва намунали хулқи билан тенгдошларига ўрнак бўлган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА