Қатарда таэквондо WТ бўйича G1 таснифида ўтказилаётган Қатар очиқ чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 6 та медаллар шодасига эга чиқди. 40 дан зиёд давлатнинг 900 га яқин таэквондочилари иштирокидаги мусобақалар ҳар жиҳатдан шиддатли кечди.
Муросасиз беллашувлар якунида терма жамоамиз аъзоларидан Худойназар Шодмонов, Лайло Ҳасанова, Севинч Ҳайитова олтин, Аҳмад Солиҳов ва Эъзоза Наимова кумуш, Яшинбек Одилов бронза медалларига мушарраф бўлди.
Т.Рўзиев, ЎзА