Ибройим Юсуповни эслаб

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистон Қаҳрамони, шоир Ибройим Юсупов таваллудига бағишлаб китоблар кўргазмаси ва ижодий кеча ташкил этилди.

Унда Ёзувчилар уюшмаси вакиллари, ёш қаламкашлар, адабиётшунослар ва талабалар иштирок этди.

Шоирнинг «Менинг йигит вақтим, сенинг қиз вақтинг» шеъри асосида куйланган қўшиқ етиб бормаган хонадон бўлмаса керак. Қорақалпоқ элининг суюкли фарзанди Ибройим Юсуповнинг «Бахт лирикаси», «Ўйлар», «Етти наво», «Тўмарис», «Ҳар кимнинг ўз замони бор» каби шеърий тўпламлари китобхонлар ўртасида машҳур.

3-SAYTGA.JPG

Шоир кўплаб қардош халқлар ва жаҳон адабиёти мумтоз шоирлари асарларини маҳорат билан қорақалпоқ тилига таржима қилган.

Кўплаб достон, пьеса, мақолалар муаллифи бўлган шоир «Эл-юрт ҳурмати», «Дўстлик» орденлари ва 2004 йилда «Ўзбекистон Қаҳрамони» олий унвонига лойиқ кўрилди.

Тадбир сўнггида шоир шеърларидан намуналар ўқилди ва жонли ижрода қўшиқлар куйланди.

 

Инобат Аҳатова, Темур Мамадаминов (сурат) ЎзА