Бокс бўйича мамлакатимиз терма жамоаси аъзоси Абдумалик Ҳалаков Ханчжоу шаҳрида ўтаётган Осиё ўйинларининг ўз вазнидаги финал баҳсида ғалаба қозонди.

Чарм қўлқоп устамиз финал беллашувида япониялик Шудаи Ҳарадага қарши рингга кўтарилди. Кескин ва муросасиз ўтган жангда Абдумалик рақиби устидан зафар қучиб, делегациямиз ҳисобига яна бир олтин медални қўшиб қўйди.

Абдумалик Ҳалаков мусобақа давомида Хитой Тайпейи вакили Ли Ченг Вейни, вьетнамлик Нгуен Ван Дуонгни, филиппинлик Карло Пааламни ва хитойлик Лю Пинг каби боксчиларни таслим қилди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА