Ҳукумат қарор қилди

Давлат фойдасига ўтказилган айрим товарлар Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим муассасаларига ҳам беғараз берилади.
“Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган айрим товарларни беғараз бериш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, давлат фойдасига воз кечилган айрим товарлар Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим муассасалари, меҳрибонлик уйлари, “Мурувват” ва “Саховат” интернат уйлари, тегишли бюджет ташкилотларига беғараз берилади. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилади.

 

ЎзА