Осиё ўйинларининг бокс бўйича баҳсларида -51 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов ярим финалда япониялик Томоя Тсубойини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди.
Ушбу ғалаба Ҳасанбойга Осиё ўйинлари финали билан бирга, Париж Олимпиадаси лицензиясини ҳам тақдим этди. Энди
Ҳасанбой финалда таиландлик Титисан Панмотга қарши жанг ўтказади.
Шунингдек, -80 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Тўрабек Ҳабибуллаев бронза медалини қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА