Жаҳон допингга қарши кураш агентлиги (WADA) Ханчжоуда бошланган ёзги Осиё ўйинларида, мустақил кузатувчиларни жалб қилган ҳолда, спортчиларни допинг қоидабузарлигидан ҳимоя қилиш бўйича иш бошлаганини эълон қилди.

Шу ҳақда гапирган WADA Президенти Витольд Банка Осиё Олимпия Кенгаши, Хитой антидопинг агентлиги ва бошқа манфаатдор томонлар билан допингсиз спорт миссиясини қўллаб-қувватлаш ва дунё бўйлаб спортчилар маҳоратини ошириш мақсадида ҳамкорлик қилади, дейилади Insidethegames.biz сайти хабарида.

2018 йил ўтказилган Осиё ўйинлари давомида тўққиз нафар спортчида тақиқланган препарат аниқланган, 2010 йил Хитойнинг Гуанжоу шаҳрида ташкил этилган қитъа Олимпиадасида эса айни кўрсаткич олтитани ташкил қилган. Допинг ҳолати энг кўп аниқланган қитъа ўйинлари 1994 йил Япониянинг Хиросима шаҳрида кечган спорт анжумани ҳисобланади. Ўшанда текширув чоғи “мусбат” натижа қайд этгани сабабли 15 нафар атлет қўлга киритган медалидан маҳрум этилган.

WADA раҳбари допингсиз спорт миссиясини давом эттириш ва жаҳон спортида ҳалол ўйин даражасини ошириш муҳим вазифа эканини таъкидлаган.

 

Т.Рўзиев,

ЎзА