КХДР етакчиси Ким Чен Ин Россия Президенти Владимир Путинни “Восточний” космодромига ташрифини ташкил этгани учун миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда «ЦТАК» агентлиги маълум қилди.
Агентликнинг таъкидлашича, олий мартабали меҳмон россиялик ҳамкасби билан ракета ташувчи монтаж-синов корпуси билан танишар экан, унга «Союз-2», «Ангара» ва бошқа ракета ташувчиларининг техник хусусиятлари, уларнинг монтажи ва учирилиши жараёнлари ҳақида маълумот берилди.
КХДР етакчиси, шунингдек, «Союз-2» ва «Ангара» ракеталари учирилиши майдони қурилишини бориб кўрди.
ЦТАК қайд этишича, “Восточний” космодроми коинотни ўзлаштиришда муҳим аҳамиятга эга.
«Голос Кореи» радиоси хабар беришича, Ким Чен Ин ҳамкасби Путинни Корея Халқ Демократик Республикасига ўзига қулай вақтда ташриф буюришга таклиф қилди.
Аввалроқ матбуот котиби Дмитрий Песков айтганидек, Россия Президентининг КХДРга ташриф буюриши кун тартибида йўқ.
ЎзА