Қорақалпоғистонда бошланган “Саломатлик ойлиги” доирасида юқори технологик операциялар ўтказилиб юрагида нуқсони бор бўлган болаларни соғлом ҳаётга қайтариш мақсад қилинган.

Бугун Болалар миллий тиббиёт марказининг мутахассислари ҳамда АҚШлик болалар кардиожарроҳи, профессор Уильям Новик бошчилигида бир гуруҳ мутахассислар  Қорақалпоғистон Республикаси Тиббиёт институти клиникасига келди.

Ушбу лойиҳада Болалар миллий тиббиёт марказидан 10, АҚШ дан 20 , Қорақалпоғистон тиббиёт институтидан 60 га яқин шифокор, педагоглар, клиник координаторлар, магистрлар, докторантлар ва 6-курс талабалари иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида юрагида нуқсони бор бўлган бемор болалар тўлиқ текширувдан ўтказилиб, улардан операция қилиниши зарур бўлганлари саралаб олинган эди.

М.Қосимова, ЎзА