Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор вакиллари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда хизмат ити ёрдамида Нукус шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида ов милтиғини сотаётган фуқаро ушланди.

Амалдаги қонунчилик талабларига кўра, ўқотар қурол, ўқ дорилар, пневматик, сигнал берувчи, ўз-ўзини ҳимоя қилиш қуролларини тегишли лицензияларсиз ёки рухсатномаларсиз олиб юриш, реализация қилиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки ундан олиб чиқиш учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Тадбир давомида Ўзбекистон фуқароси ўзининг яшаш хонадонида тадбирга жалб қилинган “Шартли харидор”га  2 миллион сўм пул маблағи эвазига 1 дона, 1 стволли, 20 калибрли “ИЖ-18-Е” маркали ов милтиғини ва 99 дона “Record 5” 70 мм ёзувли гильзаларини сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатилиб, тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, вақтинча сақловга олинди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири