Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 март куни Қорақалпоғистон Республикасига бўлган ташрифи давомида берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ҳудуддаги мавжуд сув хўжалиги объектлари ва ички автомобиль йўлларини хатловдан ўтказиш ишлари якунланди.
Амалга оширилаётган ишларнинг якуний босқичи сифатида аҳоли пунктларида мавжуд ерларни хатловдан ўтказиш уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.
Маълумот учун: Қорақалпоғистон Республикасидаги 409 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғинидаги ички йўллар хатловдан ўтказилиб, “Uzkad” тизими орқали кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилади.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири