Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) Қозоғистон ҳукуматига атом электростанцияси қуриш режаси муносабати билан маслаҳатлашув кўмаги бермоқда, деб баёнот берди агентлик Бош директори Рафаэль Гросси.
Республика Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Қозоғистоннинг Венада жойлашган халқаро ташкилотлардаги вакили Мухтар Тлеуберди Агентлик раҳбарига ишонч ёрлиқларини топширган. Учрашувда мазкур масала муҳокама қилинган.
“Жорий йил апрель ойида менинг Қозоғистонга ташрифим давомида ядро энергетикаси, онкология касалликларини даволаш, ядро технологиялари тараққиёти ва маҳаллий кадрлар тайёрлаш сингари икки томонлама лойиҳаларда ҳамжиҳатликни фаоллаштириш муҳокама қилинган эди”, деб баёнот берди Гросси.
У, шунингдек, мамлакатда биринчи АЭС қурилиши бўйича Қозоғистон ҳукуматига зарурий маслаҳатлашув кўмаги берилаётганини маълум қилган.
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 1 сентябрдаги халққа мурожаатида АЭС қурилиши масаласини умуммиллий референдумга олиб чиқиш тўғрисида гапирган.
Унинг қайд этишича, мазкур масала бўйича жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ҳар томонлама кенг муҳокама қилишни давом эттириш лозим.