Индонезия ҳукумати хорижий инвесторларни жалб қилиш учун янги “олтин виза”ни тасдиқлади. Бу ҳақда маҳаллий ОAВ мамлакат Инсон ҳуқуқлари вазирлигига таяниб хабар берди.
Масъуллар маълумотига кўра, бундай виза эгалари мамлакатда беш йилдан ўн йилгача яшаши мумкин. Ушбу чора миллий иқтисодиётни рағбатлантиришга қаратилган. Беш йиллик виза олиш учун якка тартибдаги инвестор 2,5 миллион доллар капиталга эга компания яратиши керак. Шунингдек, 10 ёшли бола учун яна 5 миллион доллар талаб қилинади.
Корпоратив инвесторлар беш йиллик виза олиш учун 25 миллион доллар сармоя киритиши шарт. 10 йиллик виза эса 50 миллион долларга тушади. Ҳозирга қадар Америка Қўшма Штатлари, Ирландия, Янги Зеландия, Испания каби мамлакатларда олтин виза тартиби мавжуд.
ЎзА