Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған сентябрь ойида жуда тиғиз дипломатик фаолият олиб боради. Хусусан, Сочида россиялик ҳамкасби билан учрашади, Деҳлида G-20 саммити ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси ишида қатнашади. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.
4 сентябрь куни Эрдоған РФ Президенти Владимир Путин билан учрашиб, дон шартномасини муҳокама қилади. Шунингдек, икки етакчи глобал озиқ-овқат муаммосининг олдини олиш ҳамда минтақавий масалалар, Россия – Украина зиддияти бўйича ҳам фикр алмашади, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, икки томонлама муносабатга оид энергетика, савдо, иқтисодиёт ва туризм соҳалари кўриб чиқилади.
Хабарда Туркия раҳбари 9-10 сентябрь кунлари Деҳлида “катта еттилик” саммитида иштирок этиб, халқаро савдо, терроризмга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорлик ва иқлим ўзгариши масаласи бўйича нутқ сўзлаши кутилмоқда.
Эрдоған 17-21 сентябрь кунлари БМТ Бош ассамблеяси 78-сессиясида қатнашади, анжуман доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.