Украинада қизамиқ эпидемияси

Киев шаҳрида қизамиқ билан касалланган аҳоли сони кун сайин ошиб бормоқда.
Жорий йилнинг апрель ойида Киев шаҳрида 722 нафар аҳоли қизамиқ билан касаллангани қайд этилди.
fakty.ua тарқатган хабарига кўра, Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги йил бошидан буён Украинада 12828 нафар фуқаро қизамиққа чалинганини таъкидлади. Уларнинг сони 24 апрель ва 2 май оралиғида 1143 нафарга кўпайган.
Бу олдинги ҳафтадаги кўрсаткичлардан ошиб кетган, унда касалликнинг авж олиши натижасида 1070 нафар фуқаро қизамиққа чалинган эди.
Таъкидланишича, ҳозирги кунда касалликка чалинганларнинг аксарияти катта ёшдагилардир бўлиб, улар 595 нафарни, болалар эса 548 нафарини ташкил этади.
Энг юқори касалланиш даражаси ҳали ҳам Иван-Франко вилоятида юқорилигича қолмоқда, унда касалланганлар сони 2034 нафарни, энг кам касалланганлар эса Луганск вилоятида 6 нафарни ташкил этади.
Умида Қурбонова