Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған 8 сентябрь куни Россияга ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда туркиялик манбаларга таяниб, “Bloomberg” агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ҳамкасблар дон шартномасини муҳокама қилади. Москва сафаридан сўнг Эрдоған G20 саммитида қатнашиш учун Деҳлига учиб кетади.

Туркия Президенти девони ушбу маълумотни шарҳламади. Аввалроқ дипломатик манбалар Путин ва Эрдоған учрашуви Сочида 4 сентябрь куни бўлиб ўтишини айтган эди.