Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон айни пайт амалий ташриф билан Қозоғистон пойтахти Остонада бўлиб турибди, деб ёзган “Kazinform”.
– Олий мартабали меҳмонни Остона аэропортида Қосим-Жомарт Тоқаев кутиб олди, – дейилади Оқ ўрда хабарида. – Ташриф доирасида етакчилар икки томонлама учрашув ўтказади. Раҳмон ва Тоқаев Тожикистон маданият кунлари доирасидаги тадбирларда ҳам иштирок этиши кутилмоқда.