Жанубий Африка Республикаси Президенти Сирил Рамафоса БРИКС гуруҳи янги даврга кирди, деб баёнот берди ташкилотнинг XV саммити якунига бағишланган брифингда.
2024 йил 1 январдан олти давлат – Аргентина, Миср, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони ва Эфиопия тузилмага қабул қилиниши қарорини у “БРИКС тарихида янги саҳифа очилди”, дея изоҳлади:
– БРИКС турли давлатлар гуруҳи, турфа позицияга, шу билан бирга адолатли дунё юзасидан умумий қарашга эга давлатларнинг тенг ҳуқуқли ҳамкорлиги майдони. Беш давлатни анчадан бери муҳокама қилиб келинаётган ташкилотни кенгайтириш жараёни йўриқномаси, стандарти, мезони ва тартиби асосида қабул қилишга эришдик. Бу жараённинг биринчи босқичи бўйича консенсусга эгамиз, кейинги босқичлар давом этади.
Рамафоса таъкидладики, БРИКС бошқа мамлакатларнинг тузилма билан ҳамкорлик ўрнатишдан манфаатдорлигини қадрлайди.
“Ташқи ишлар вазирликларига шерик давлатлар модели ва потенциал ҳамкорлар салоҳияти бўйича ҳисобот тақдим этиш вазифасини топширдик”, дея қўшимча қилди ЖАР раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, БРИКС мамлакатлари халқаро савдода ўз валюталаридан фойдаланишга қизиқиш билдирмоқда.
– Биз маҳаллий валюталар, муқобил молиявий механизм ва тўлов тизимларидан фойдаланиш бўйича глобал тезлик мавжудлигини таъкидладик, – деди Рамафоса. – БРИКС доирасида глобал молия тузилмасида давлатлар барқарорлиги, ишончлилиги ва адолат мезонини ошириш имкониятини ўрганишга тайёрмиз. Саммитда Молия вазирлари ва марказий банклар раҳбарларига маҳаллий валюта ва платформаларни кўриб чиқиш, шу асосда кейинги анжуманга ҳисобот тайёрлаш бўйича кўрсатма беришга келишиб олинди.
ЎзА