Украина Президенти Владимир Зеленский АҚШ сенаторлари билан фронтдаги вазиятни ҳамда Украина мудофаа қобилиятини кучайтириш масаласини муҳокама қилганини маълум қилди.
“АҚШ сенаторлари Ричард Блюменталь, Линдси Грэм ва Элизабет Уоррен билан муҳим учрашув ўтказдим. Фронтдаги вазият ҳақида гаплашдик ва Украина мудофаа қобилияти тизимларини янада кучайтириш билан боғлиқ устивор масалаларни муҳокама қилдик”, – деб ёзган Зеленский ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Хабарда келтирилишича, Украина етакчиси америкалик қонун чиқарувчилар билан бўлиб ўтган учрашув тафсилотлари ҳақида атрофлича тўхталмаган.