Хитой БРИКС ташкилотига янги аъзолар қабул қилиш жараёнини тезлаштириш тарафдори. Бу ҳақда ХХР Раиси Си Цзиньпин саммит ялпи мажлисида айтиб ўтди.

– Ривожланаётган мамлакатларнинг БРИКС билан ҳамкорликка нисбатан жиддий иштиёқини кўрганимдан хурсандман, – деди Хитой раҳбари. – Кўплаб давлатлар мазкур ҳамкорлик механизмига қўшилиш учун ариза беришди. Демак, тузилмани кенгайтириш жараёни тезлаштирилиши лозим. Шунда кўпроқ мамлакатлар сафимизга қўшилиши ва бундан фойда кўриши мумкин. Глобал бошқарувни янада адолатли, оқилона йўналишда ривожлантириш учун биргаликда ҳаракат қилишимиз керак.

Унинг сўзларига кўра, БРИКС амалга ошираётган ишлар халқаро миқёсдаги аҳлоққа тўғри келади ва халқларга фойда келтиради. Ташкилот, шубҳасиз, узоққа боради ва бутун дунёда тинчликка, тараққиётга улкан ҳисса қўшади.

Жанубий Африкада ўтаётган БРИКС саммити бугун якунланади.

ЎзА