Россия ва Туркия Президентлари Владимир Путин ва Режеп Таййип Эрдоған учрашуви Москвада ташкил этилиши мумкин, дея маълум қилди “NTV” телеканали ўз манбаларига таяниб.

Бир кун аввал ТАСС агентлиги Туркия ҳудудида Эрдоған ва Путин учрашуви ўтказилиши эҳтимоли йўқлиги ҳақида хабар тарқатган эди.

Туркия етакчиси матбуот хизмати эса ҳозирча етакчилар ўртасидаги музокара режаси борасида аниқ гап йўқлигини билдирган.

Эрдоған июль ойи охирида Путин билан августда Туркияда учрашишга умид қилаётганини айтган эди.

“A haber” телеканали учрашувни 12 августда ўтказиш режаси қолдирилиб, ой охирига ўзгартирилганига ишора қилди.

16 август куни “Shot Telegram” канали ўз манбаларига таяниб, Путин ва Эрдоған учрашуви 31 август куни ўтказилишини ёзиб, музокара жойи ҳали аниқ эмаслигини қўшимча қилган.