Оролбўйи минтақасида яшил технологияларни тадқиқ қилиш, ишлаб чиқиш ва намойиш этиш бўйича Ўзбекистон-Хитой қўшма лабораторияси ташкил этилади.
Экология соҳасидаги тадқиқотлар ва инновацияларни чуқурлаштириш мақсадида Оролбўйи халқаро инновация маркази делегацияси Хитой Халқ Республикаси Шинжон-Уйғур автоном районида бўлди. Сафар доирасида Хитой Халқ Республикаси Фанлар академиясининг Шинжон Экология ва география институти бош директори, профессор Чжан Юанминг ва Оролбўйи халқаро инновация маркази директори Б.Хабибуллаев томонидан қўшма лаборатория ташкил этиш тўғрисидаги шартнома имзоланди.
Лаборатория Оролбўйида иқлим ўзгаришига қарши кураш, экологик тикланиш, сув ресурсларини бошқариш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлигини ошириш ва бошқа йўналишларда илмий алмашинув ва инновацион ҳамкорликка хизмат қилади. Ушбу лабораториядан Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари тажрибаси ҳамда технологияларидан экологик тикланиш, қишлоқ хўжалигида сувни тежашда юқори самарадорлик, озиқ-овқат хавфсизлиги, сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш ва биохилма-хилликни сақлаш каби муҳим соҳаларда фойдаланилади.
Қўшма лабораториянинг ташкил этилиши Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш ва минтақадаги долзарб экологик муаммоларни ҳал етиш йўлидаги муҳим қадамдир.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири