Нукусда Ӯзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ЎзМТДП фракциясининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ӯзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ЎзМТДП фракциясининг  2024  йилги иш режасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси сайловолди Дастурида давлат ва жамият ўртасида ишончли мулоқот, мансабдор шахсларнинг фуқаролар олдидаги ҳисобдорлиги ва фуқароларнинг давлат бошқарувидаги ҳуқуқларидан самарали фойдаланиши каби вазифалар белгиланган. Шундан келиб чиққан ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари томонидан дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги вакилининг ҳисоботи эшитилди. Тадбирда шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси масъул вакилининг ҳисоботи эшитилди.

Мажлисда мазкур соҳалардаги бир қатор ютуқлар баробарида баъзи камчиликларҳам  борлигини таъкидланди. Сўзга чиққан депутатлар амалга оширилган ишлар бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди. Мажлисда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,  

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА