Ғарб минтақаси 5-тури доирасидаги «Сепахон» (Эрон) – «Ал Виҳдат»(БАА) клуби ўртасидаги учрашув сиёсий вазият туфайли 26 ноябрь куни Доҳада ташкил этилиши белгиланган.

Эътиборли жиҳати, мазкур «Сепахон» – «Ал Виҳдат» қарама-қаршилигидаги ўйинни ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси бошқариб боради.

Учрашувни Рустам Лутфуллин бош ҳакам сифатида бошқарса, унга қанотларда Санжар Шоюсупов ва Алишер Усмонов ёрдам беради. Шунингдек, Аскер Нажафалиев захира ҳаками вазифасини бажариши кўрсатиб ўтилган.

Т.Рўзиев, ЎзА