ФОТОРЕПОРТАЖ
Бугун Тошкентдаги халқаро шахмат академиясида соврин жамғармаси 75 минг АҚШ доллари бўлган «Президент кубоги» анъанавий турнири бошланди.
Шахматчилар икки гуруҳ – «А» ва «Б»дан жой олдилар. «А» гуруҳида рейтинг кўрсатгичлари 2250 ва ундан юқори бўлган шахматчилар «Б» гуруҳида эса 2249 ва ундан паст бўлган спортчилар дона суради.
Мусобақаларнинг 1-турига старт берилишидан олдин тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Рамзий маънода шахмат юришлари намойиш этилгач, ўйинлар бошланиб кетди.
Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов (2777) 1-турда Панда Самбит (2380) устидан ишончли ғалабага эришди. Яна бир шахматчимиз Жавоҳир Синдаров Екатерина Голстевани мағлуб этди. Ватанимиз шаънини ҳимоя этаётган Нодирбек Ёқуббоев, Улуғбек Тиллаев, Муҳиддин Мадаминов, Ортиқ Ниғматов, Олмос Раҳматиллаев каби спортчилар ҳам ғалаба қозонди. Афруза Ҳамдамова, Тоир Воҳидов, Акбарали Абдуҳакимов, Шамсиддин Воҳидов каби шахматчиларимиз дуранг билан кифояланди.
Мусобақа 30 ноябрга қадар давом этади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА