G1 янгиликлар порталининг ёзишича, сешанба куни рўй берган электр энергияси узилиши Рораймадан ташқари барча штатда кузатилган.

Миллий тизим оператори (ОНС) ҳамда тоғ-кон ва энергетика саноати вазирлигининг маълум қилишича, узилиш соат эрталаб 8:31 да рўй берган, бироқ ҳодисанинг сабаблари ойдинлаштирилмаган. Вазирлик берган маълумотга кўра, ҳозирда электр таъминоти мамлакат жанубида, жануби-шарқида ва ғарбида қайта тикланган.

Электрэнергиянинг узилиши қатор шаҳарларда транспорт қатновининг издан чиқишига сабаб бўлган. Масалан, Сан-Паулуда метро йўналишларидаги қатновлар тўхтаб қолган. Баия штати пойтахтида йўловчилар вагонларни бўшатиб, йўл бўйлаб пиёда кетишга мажбур бўлган. Кўпгина йирик шаҳарларда светофорлар ишламаган.