Ўтган олти ойда Тожикистоннинг ялпи ички маҳсулоти миқдори ортиши 8 фоизни ташкил этди, деди республика молия вазири Файзиддин Қаҳҳорзода матбуот анжуманида. Иқтисодий ўсиш, асосан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (10,3 фоиз), юк ташиш (12,3), йўловчи оқими (19,6), қишлоқ хўжалиги (7,9), қурилиш (27,1), маҳсулот айланмаси (11,8) ҳамда хизмат соҳаси (5,5 фоиз)да кузатилган.

Таъкидланишича, ташқи савдо айланмаси ҳисобот даврида 3 миллиард 415 миллион долларни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 98,1 миллион доллар ёки 2,8 фоиз кам. Охирги олти ой мамлакат 678, 6 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилган. Импорт кўрсаткичи 2 миллиард 736,4 миллион долларга етиб, қиёсан 438,4 миллион доллар, яъни 19 фоиз ошган.

ЎзА