Доминикан Республикаси пойтахти Санто Доминго шаҳрида ҳарбийлар ўртасида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Ушбу турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этмоқда.

Чемпионатда бугунга қадар дзюдочиларимиз 2 та олтин ва 1 та кумуш медалини қўлга киритди.

Жумладан, 81 кг вазн тоифасида Мусо Собиров мусобақа ғолибига айланган бўлса, 100 кгдан ортиқ вазн тоифасида Муҳаммадкарим Хуррамов ва Бекмурод Олтибоев олтин ҳамда кумуш медални қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақада бугун вакилларимиз жамоавий баҳсларда иштирок этади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА