Шу ҳафта дам олиш кунлари Замонавий санъат маркази Mahalla Art Weekend номли биринчи оилавий фестивалини ўтказади.
«Намуна» маҳалласида жойлашган Кайковус ариғи бўйидаги чойхонанинг хушманзара гузарида оммавий мунозаралар, болалар маҳорат дарслари ва кино намойишлари бўлиб ўтади.
• 14 июль соат 19:30 дан бошлаб – “Қизлар ” ижодий лойиҳаси тақдимоти ва оммавий мунозаралар;
• 15 июль соат 19:30 дан бошлаб – Ўзбекистон ёш режиссёрлари ишлаган тажриба фильмлари намойиши;
• 16 июль соат 18:00 дан бошлаб – болалар маҳорат дарслари ва ижодий ишларга мутахассисларнинг берган баҳолари ўрин олган.
Фестиваль уч кун давомида «Намуна» маҳалласида рус ва ўзбек тилларида бўлиб ўтади ва у барча учун бепул. Ҳар куни кечқурун кечки чойхўрлик ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси телеграм-канали
Н.Усмонова тайёрлади, ЎзА.