Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) сайловни кузатиш миссияси раҳбари Урсула Гачек билан учрашди.

Учрашувда қонун ижодкорлиги жараёнини такомиллаштириш соҳасида ЕХҲТ ДИИҲБ билан ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек, бўлажак Президентлик сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Сайлов мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга доимий тус беришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Сайлов қонунчилиги ва сайловларни ташкил этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича тавсияларни амалга оширишда самарали ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Шунингдек, томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашилди. Сайлов қонунчилигини демократлаштиришнинг турли жиҳатлари бўйича ҳамкорлик ва ўзаро алоқаларни янада чуқурлаштиришга ҳар иккала тараф ҳам тайёр эканлигини қайд этди.

 

Н.Абдураимова,  

ЎзА