Пойтахтимизда бўлиб ўтган учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида 93 давлатдан икки ярим мингга яқин хорижий компания раҳбарлари, йирик инвесторлар иштирок этди. Уларнинг таассуротлари билан таништиришда давом этамиз.

Суҳбатдошимиз – Дубайдаги энергетикага ихтисослашган “AMEA Pover” компанияси лойиҳа директори Басма Бин Тоҳир.

 Ўзбекистон билан бир йилдан буён шартнома имзолаш устида иш олиб боряпмиз. Форум ялпи сессияси ва шўъба йиғилишлари юқори савияда ташкил этилган. Президент Шавкат Мирзиёевнинг маърузасини қизиқиш билан тингладим ва мамлакатингиз чексиз имкониятга эгалиги, бу  юртда бизнес юритиш учун жуда қулай муҳит яратилганига ишонч ҳосил қилдим. Давлат раҳбарининг чиқишидан кейин Ўзбекистон бозорига кириш, ушбу давлат билан ҳамкорлик қилиш истаги янада кучайди.

Форум доирасида Қорақалпоғистон Республикасида 100 ГВ қувватли энергия ишлаб чиқариш қурилмаси ўрнатиш тўғрисида шартнома имзоладик. Бу ҳамкорлигимизнинг бошланиши. Ўйлайманки, ҳали кўп лойиҳаларни амалга оширамиз.

Компаниямиз Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи бўлиб Ўзбекистон билан шериклик ўрнатиб, мамлакатингизга инвестиция киритяпти. Анжуман давомида кўплаб ташкилотлар, хусусан Энергетика вазирлиги билан ҳам мулоқот олиб бордик ва муайян келишувларга эришдик.

Ўзбекистонга бир йил олдин ҳам келгандим. Ўтган қисқа вақт ичида мамлакатингизда улкан ўзгаришлар юз берибди. Йил сайин самимий ва меҳмондўст ўзбек халқига нисбатан ҳурматим ортяпти. Қисқаси, бу диёрни яхши кўриб қолдим.

Гўзал Сатторова,

Анвар Аҳмедов (видео), ЎзА